UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  3 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  31 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади" Янгиликлар

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади"

Теглар :  Рой РокНасаф
"Насаф" жамоаси сафидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган словакиялик ҳимоячи Рой Рок "Насаф"га қайтишга қарши эмас.


Рой Рок ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини тиббий текширувдан ўта олмаганлиги сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Биз Словакияда бўлиб турган тажрибали ҳимоячининг фикрлари ва режалари билан қизиқдик.


- Салом, Рой, ишлар яхшими?

- Ўзбекистонга мендан алангалик салом! 

- Нима янгиликлар?

- Айни пайтда мен эркин агент мақомига эгаман. "Насаф" билан ўртадаги шартнома тугаган. Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган.

- "Насаф"дан чақирув бўляптими?

- Ҳозирча аниқ бир нарса деб бўлмайди. Кўп нарса кейинги ҳафтада маълум бўлиши керак.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Ҳозирча фақат "Насаф" билан алоқадаман. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.

- "Насаф"да ўтган мавсумда энг яхши футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?

- Эдик (Эркин Бойдуллаев) ва Ара (Артур Геворкян) жуда кучли футболчилар. Айнан шу икки футболчи жамоанинг ўйинини ташкил этишда жуда муҳим ролни бажаришади. Умуман "Насаф" жамоавий катта кучга эга. Барча жуда яхши ҳаракатлана олади. "Насаф"да энг аввало жамоа кучли деган бўлардим. Сабаби, барча футболчилар жуда катта маҳорат ва салоҳиятга эга. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғидагиларгача.

- Демак ҳаммаси кейинги ҳафтада ҳал бўлиши керак...

- Ҳа, янгилик бўлиши керак. Кутамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика