Рой Кин: "Фоден ва Рэшфорд яхши таассурот қолдирмади"
22 мар 2025 16:02
Янгиликлар
Рой Кин: "Фоден ва Рэшфорд яхши таассурот қолдирмади"
Рой Кин Фил Фоденнинг Англия терма жамоасидаги ўйинини танқид қилди.
"Менимча, унда ўзига ишонч етишмайди. Унинг "Манчестер Сити"даги формаси яхши эмас. Ҳар сафар Фоден тўпни олганда, ундан фойдали ҳаракатни кутмайман.
Сиз ўйинга турли услублар билан таъсир кўрсатишингиз мумкин, Албанияга қарши ўйинда Фил буни қила олмади. Фоден ЖЧда ўйнамайди.
Агар сиз ҳужумкор футболчилардан бири бўлсангиз ва устунлик сиз томонда бўлса, лекин дарвозага зарба бермасангиз бу хафсалани пир қилади.
Яхши таассурот қолдириш керак, Рэшфорд ва Фоден эса буни қила олмади — деди "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Кин.
ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги биринчи ўйинда Англия Албанияни (2:0) мағлуб этди. Фоден ва Рэшфорд 74-дақиқада майдонни тарк этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар