"Ростов"га тақиқ қўйилди

Mirjalol Normatov
21 авг 2019
Россия ФИ "Ростов" клубини жазолади.

Қайд этиш керак, клуб жамоанинг собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиев ва унинг ёрдамчилари Иван Данильянц ва Александр Мацюрадан қарзни узмагунча бошқа футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

28 июль куни тартиб-интизом қўмитаси мураббий ва унинг ёрдамчилари фойдасига қарор чиқарганди ва бу "Ростов" томонидан эълон қилинганди.

66 ёшли Бердиев 2014 йилнинг декабрида "кўк-сариқ"лар бошқарувини ўз қўлига олганди. Унинг қўл остида "Ростов" 2015/16 йилги мавсумда РПЛнинг бронзо медали совриндорига айланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bombardir.ru