Россия терма жамоасининг Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши голи аниқланди
Eldor Akmurzayev
2 июн 2020
Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати мамлакат миллий жамоасининг қитъа биринчиликлари тарихидаги энг яхши голини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди.
Евро-2012 илк тури доирасида Чехияга қарши ўйинда ҳужумчи Роман Павлюченко томонидан урилган гол энг кўп овозга эга бўлди. Роман 82-дақиқада рақиб давозасини ишғол этиб, ўйин йирик (4:1) ҳисобда якунланишига ҳисса қўшганди.