

Шу туфайли Германиянинг "Adidas" компанияси билан ҳамкорлик якунланади. Манба унинг қуйидаги сўзларини келтирди:
"Ишонч билан айтиш мумкинки, 2023 йил бизда "Adidas" формалари бўлмайди. Қачон янги ҳамкор бўлади? Биринчи чоракда. Ҳозир биз музокаралар олиб бормоқдамиз ва яқин орада янги техник ҳомий пайдо бўлади".
"Adidas" 2008 йилдан буён Россия терма жамоасининг техник ҳомийси бўлиб келаётган эди. Мамлакат бош жамоаси шу йилдан бошлаб барча йирик халқаро турнирларда немис бренди либосларида майдонга чиқиб келди.



