Россия телеканали Қатарда турнир ташкил қилмоқда

Aslanov Jasurbek
7 дек 2018
Келаси йилнинг 21-29 январь кунлари Қатарда "Матч Премьер" телеканали томонидан турнир ташкил этилади.

Мусобақада "Спартак", "Локомотив", "Зенит" ва "Ростов" клублари иштирок этишади. Ўйинлар Доҳадаги Aspire спорт комплекси ҳудудида бўлиб ўтади. Кубокнинг умумий соврин жамғармаси - 200 минг доллар.

"Матч Премьер" Кубоги - Россия футболидаги январь ойининг энг асосий воқеаси бўлади. Турнир Россия Премьер-лигаси ҳамкорлигида ташкил этилади" - дейилган телеканал баёнотида.

Ўйинлар тақвими:

21 январь. «Спартак» — «Ростов» (22:00)

22 январь. «Зенит» — «Локомотив» (22:00)

25 январь. «Зенит» — «Спартак» (20:00)

25 январь. «Ростов» — «Локомотив» (23:00)

28 январь. «Ростов» — «Зенит» (22:00)

29 январь. «Спартак» — «Локомотив» (22:00)

Барча соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com