Россия Қатарга эстафетани топширди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
15 июл 2018
Кремлда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш эстафетаси Қатарга топшириш маросими ўтказилди.

Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал Тани ва ФИФА президенти Жанни Инфантино иштирок этди.

Путин эстафета тайёқчаси сифатида Қатар амирига футбол тўпини топширди. ЖЧ-2022 Қатарда бўлиб ўтади.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com