Россия клубидан кетган украиналик футболчи "Манчестер Сити"да машғулотлар ўтказмоқда

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2022, 08:11
Украиналик ярим ҳимоячи Андрей Кравчук "Манчестер Сити" таркибида шуғулланмоқда.

Москванинг "Торпедо" жамоаси билан шартномани бекор қилган футболчида мавсум охиригача "шаҳарликлар" базасида яшаш имкони бор. 

АПЛ клуби Англия ички ишлар вазирлиги, шунингдек Англия футбол ассоциациясидан бу бўйича руҳсат олган. 

Футболчи бу ерда ўз формасини ушлаб туради ва янги мавсумга тайёрланади. Унга базада яшаш ҳуқуқи ҳам берилган. Айни пайтда Кравчук меҳмонхонада яшамоқда. 

"Торпедо"дан кетиш аниқ қарор эди. Ўзим жуда ноқулай ҳис қилаётгандим. Украинада қолганимда эса мени тушуна олишмасди. 

Бўлаётган ишларга ишона олмаяпман. XXI аср, Европа маркази. Сўз билан тасвирлаш қийин", - деди Кравчук. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail