

Футболчилар, мураббийлар штаби ва стадионга йиғилганлар Кемеровода юз берган ёғин оқибатида ҳалок бўлган инсонлар руҳига ҳурмат бажо келтиришади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, шаҳардаги савдо марказларининг бирида юзага келган ёнғин натижасида 64 нафар киши вафот этган. Яна 16 киши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бугун, 27 март куни ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида мезбонлар қора боғич таққан ҳолда майдонга тушишади.




