Россия Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўтказадиган учрашувлари муддати аниқ бўлди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2017, 16:11
Россия терма жамоасининг Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўтказадиган учрашувлари санаси аниқ бўлди.

Россия миллий жамоасининг расмий "Твиттери"да Станислав Черчесов жамоаси 7 октябрь куни Жанубий Корея билан Москвадаги "ВЭБ Арена"да, Москва вақти билан 17:00да бошланиши маълум қилинди.

Россияликлар 10 октябрь куни Қозондаги "Қозон Арена"да Эрон терма жамоасини қабул қилади ва бу баҳс Москва вақти билан 19:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com