Россия 1965 йилдан кейин илк маротаба ЖЧ саралашидаги энг йирик ғалабасига эришди

Aziz Tukhtamuradov
12 ноя 2021, 09:02
Россия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида Кипрни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Терма жамоа бу орқали 1965 йилдан сўнг ЖЧ саралашларидаги энг йирик ғалабасига эришди. Охирги маротаба СССР терма жамоаси ўшанда Данияни 6:0 ҳисобида мағлуб этган экан. 

1991 йилдан кейин ҳисоблайдиган бўлсак, бу россияликлар учун ўз тарихидаги илк 6:0 ҳисобидаги ғалаба ҳисобланади (ЖЧ саралашида). 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaIvan