

Ўйиндаги ягона гол 26 ёшли Росс Баркли томонидан 90-дақиқада киритилди. “Челси”дан ижара олинган Баркли “Астон Вилла” сафида АПЛдаги 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Қайд этиш жоиз, Баркли “Челси” сафида бу ишни АПЛнинг 42 та ўйинида амалга оширганди.



