Роналдудан яна бир рекорд - бу сафар терма жамоалар миқёсида
20 июн 2018 19:25
Янгиликлар
Роналдудан яна бир рекорд - бу сафар терма жамоалар миқёсида
Португалия термаси сардори Криштиану Роналду Европа минтақаси терма жамоалари таркибида энг кўп гол киритган футболчига айланди.
ЖЧ-2018 иккинчи тур доирасида Марокашга қарши майдонга тушган португалиялик футболчи навбатдаги голини киритди ва мусобақа тўпурарлари пойгасида якка пешқадам бўлиб олди. Шу тариқа, Криштиану миллий терма жамоа сафидаги 85 голни киритди ва Ференца Пушкашдан ўтиб кетди. Энди Роналду Европа минтақаси миллий терма жамоалари голеадорлари ичида энг яхши натижага эга. Ундан олдинда фақатгина Эрон термаси афсонавий футболчиси Али Дайи қолди (унинг ҳисобида 109 та гол мавжуд).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар