Роналду700-голи ҳақида: "Мен рекордларни қидирмайман, уларни ўзи мени топади"
15 окт 2019 11:52
Янгиликлар
Роналду700-голи ҳақида: "Мен рекордларни қидирмайман, уларни ўзи мени топади"
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2020 саралаши доирасида Украинадан учралган мағлубият (1:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Кришти ана шу беллашувда ўзининг фаолияти давомидаги 700-голини киритганди.
"Бундай ишга ҳамма ҳам қодир эмас. Ҳозирги даражага чиқишимга ёрдам берган жамоадошларим ва мураббийларимга раҳмат. Ғалаба қозона олмаганимиздан жаҳлим чиқди, аммо жамоа билан фахрланаман.
Менда қанча рекорд борлигини билмайман. Вазиятдан завқ олиш керак ва бундай ажойиб маррани забт этишимга кўмаклашганларга ташаккур билдириш лозим.
Рекордлар ўз-ўзидан қайд этилмоқда. Мен уларни қидирмайман, уларни ўзи мени топишади. Ҳаммаси ўз-ўзидан рўй беради, атайлаб рекорд қилиш учун ҳаракат қилмайман", - деди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар