

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, томонлар шартномани яна бир йилга узайтиради ва бу 2023 йил ёзига қадар давом этади. Амалдаги келишув эса бир йилдан кейин якунланади.
36 ёшли футболчи "Юве"да 2018 йилдан буён ўйнамоқда. У Италия клуби таркибида 131 ўйинда қатнашиб, 101 гол ва 22 ассист қайд этди.



