Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"
22 фев 11:58
Янгиликлар
Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Ал Хазм"га (4:0) қарши ўйиндан сўнг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен Саудия Арабистонидаман. Бу ерда яшашни давом эттирмоқчиман. Бу мени, шунингдек, оилам ва дўстларимни илиқ кутиб олган мамлакат. Мен бахтлиман ва шу ерда қолишни истайман”, — деди Роналду.
Аввалроқ 41 ёшли португалиялик норозилик билдирган ҳолда жамоанинг бир неча ўйинини ўтказиб юборганди. Хабар қилинишича, Роналду Саудия Арабистони суверен фонди (ПИФ) томонидан клубнинг бошқарилишидан норози бўлган.
Роналду "Ал Насср" сафида 2023 йилнинг январидан буён ўйнаб келмоқда. У бунгача "Манчестер Юнайтед”, "Ювентус”, "Реал" ва Лиссабоннинг "Спортинг" клубларида ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар