

Француз клуби маслаҳатчиси Луиш Кампуш футболчининг агенти Жорже Мендеш билан эхтимолий трансфер борасида музокаралар олиб борган. Португалиялик форвард "Манчестер Юнайтед" билан Таиланддаги мавсумолди турнега бормайди ва шу вақтда бошқа клублар билан музокаралар олиб боради.
Якунланган мавсумда Роналду барча турнирларда 38 ўйинда қатнашиб, 24 гол ва 3 ассист қайд этди.



