

Футболчи Португалиянинг Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидаги Швеция терма жамоаси билан ўйинида (2:0) дубль қайд этди. Ушбу голлар Роналдунинг Португалия сафидаги 100 ва 101-голлари бўлди.
"Мен ушбу тарихий натижадан ғурурланаман. Менга 100 та гол ҳақида гапиришяпти, мен эса бу етарли эмас деб ҳисоблайман...", - деб ёзди Роналду ўзининг Instagram'даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Роналду терма жамоа учун 100 та гол урган иккинчи футболчига айланди. Эронлик футболчи Али Даи биринчи бўлиб терма жамоа сафида 100 та гол урган. Айни пайтда Даи ҳисобида 109 та гол мавжуд.



