

"Португалия терма жамоасида ажойиб мураббий ва тажриба орттираётган ёш футболчилар бор. Биз Европа ва жаҳон чемпиони бўлишимиз мумкин. Бу учун курашамиз", – деди 35 ёшли форвард Globe Soccer Awards мукофотининг тақдирлаш маросимида.

Европанинг амалдаги чемпиони ЖЧ-2022нинг саралашида Сербия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон билан кураш олиб боради.



