Роналду Пересдан "Порту" ҳужумчиси Андре Силвани харид қилишни сўради
15 мар 2017 11:10
Янгиликлар
Роналду Пересдан "Порту" ҳужумчиси Андре Силвани харид қилишни сўради
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Порту" ҳужумчиси Андре Силванинг ўйин сифатларини юқори баҳолайди.
Шу сабабли футболчи "Қироллик клуби" президенти Флорентино Пересдан Силвани харид қилишни сўради.
Маълумотларга кўра, агар "Реал" португалияликни харид қилмоқчи бўлса, камида 60 млн. евро тўлашига тўғри келади.
Жорий мавсумда Силва Португалия чемпионатининг 24 та учрашувида 15 та гол урди. Футболчи ва "Порту" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар