Роналду машғулотларга қайтди, у Швецияга қарши ўйнаши мумкин

Eldor Akmurzayev
6 сен 2020
Португалия термаси сардори Миллатлар Лигаси доирасида Хорватия (4:1) билан баҳсни оёғидаги бармоғини ари чақиши сабаб ўтказиб юборганди.

35 ёшли футболчи миллий жамоанинг сўнгги машғулотларида ҳам қатнашмаганди.

“Қайтганимдан хурсандман”, деб ёзади Роналду ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Фернанду Сантуш шогирдлари 2-тур беллашувини 8 сентябрь куни Стокгольмда Швецияга қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/cristiano