Роналду маошининг 90% қисми Саудия Арабистони бюджетидан ажратилади — The Athletic

Sherzod Nurmatov
2 фев 2023
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду маошининг атиги 10 фоизини тўғридан-тўғри клубдан олади.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Манбага кўра, форвард маошининг катта қисмини Саудия Арабистони бюджетидан олади. Аввал хабар қилинганидек, Роналдунинг "Ал Насср"даги маоши тахминан 217 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик "Ал Насср" сафида Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги "Ал Иттифоқ" билан учрашувда дебют қилганди. Кейин Криштиану жамоасининг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди. "Ал Насср" "Ал Иттиҳод"га қарши Саудия Арабистони Суперкубогида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккала учрашувда ҳам Роналду самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic