

Ҳужумчи мухлисларнинг овозлари натижасида сер Мэтт Басби номидаги совринни қабул қилиб олди.
"Менга овоз берган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Олд Траффорд"га ва Премьер-лигага қайтган йилимоқ Сер Мэтт Басби мукофоти билан тақдирланганимдан фахрланаман.
Ушбу мукофот оғир мавсумда бизни тушкунликка тушишимизга йўл қўймаган барча мухлисларга бағишланади. Ҳар доим биз билан бирга бўлганингиз ва "Манчестер Юнайтед"ни ўз йўлига қайтаришимизга ёрдам берганингиз учун сизга катта раҳмат айтаман”, - деб ёзди Роналду.




