Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"

Оқил Абдубарноев
15 май 2024
"Ал Насср" форварди Криштиану Роналду қатъий турмуш тарзига амал қилади.

Португалиялик юлдуз интервьюларидан бирида кечки пайт осойишталикни хоҳлашини таъкидлади: "Мен кечки соат 10-11 дан кейин мулоқот қилишни хоҳламайман. Ҳатто телефон қаршисига яқин йўламайман. Сабаби, миям дам олиши керак. Шу боис, менга соат ўндан кейин қўнғироқ қилманг", — деди Роналду.

Криштиану жорий мавсум 41 ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 42 маротаба ишғол қилди.

Аввалроқ Роналдунинг кунига беш маҳал ухлаши ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Bild