

"Эчки соқолим? Бу Испанияга қарши ўйиндан олдин ҳазил эди. Терма жамоадаги дўстларимга испанларга гол урса уни қолдиришимни айтган эдим. Омадим келди, ўша баҳсда ва кеча гол урдим. Соқолимни ЖЧ-2018 охиригача қолдираман, чунки у омад келтиради" - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Марокашга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида гол уриб, ўз жамоасига 3 очко олиб берган эди. Форвард турнирда 4та гол билан тўпурарга айланиб олди. У Испанияга қарши учрашувда хет-трик қайд этган.



