

Ўйинчи бир неча кундан бери машғулотларда қатнашмаяпти, сабаби уни ари чақиб олган ва шундан даволанмоқда.
"Мен у билан ўйинда ҳамма жойида бўлишига шубҳа қиляпман. У яхши машғулотлар қилди, аммо кутилмаганда чоршанба куни унинг оёғидаги бармоғи ари чаққандек қизариб кетди. Энди кутиш керак. Инфекциядан даволаниш қанча вақт олишини билмаймиз", - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.
Португалия терма жамоаси бугун Хорватияга қарши, 8 сентябрда эса Швецияга қарши баҳс олиб боради.



