Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"

Alisher
28 дек 2024, 00:40
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"даги вазият ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед"даги вазият? Ушбу клубни яхши кўраман ва у учун фақат энг яхшиси хоҳлайман. Ҳозирда муаммо бош мураббийда эмас. Агар клуб раҳбари бўлсам, вазиятни ўзгартираман ва ёмон деб ҳисоблаган нарсамни ўзгартираман", — деди Роналду Globe Soccer Awards маросимида.

Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача ва 2021 йилдан 2022 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. Манкунианлар ҳозирда АПЛ 14-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal