Роналду 62-хет-тригини қайд этди ва у бу борада фаолиятини давом эттираётган футболчилар ичида етакчи

Eldor Akmurzayev
26 фев 2023, 09:55
Саудия Арабистони чемпионати 18-турида “Ал Насср” сафарда “Дамақ” устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги барча голларни ўз ҳисобига Криштиану Роналду ёздириб қўйди. 38 ёшли португалиялик фаолиятидаги 62-хет-тригини қайд этди. У мазкур натижа бўйича фаолиятини давом эттираётган футболчилар ичида етакчилигини мустаҳкамлади. Роналдунинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида эса 56 та хет-трик бор.

Аввалроқ, Роналду С.Арабистони биринчилиги жорий мавсум тўпурарлари рўйхатида кучли тўртликка кўтарилгани ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia