

2018 йилдан бери испан клубининг 51 фоиз акциясига эгалик қилувчи 45 ёшли бразилиялик ўтган мавсум сўнггида берган ваъдасининг устидан чиқди. У агар жамоа Испаниянинг олий дивизионига чиқса, саёҳат қилишини айтганди.
"Вальядолид" 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра Сегундада иккинчи ўринни эгаллади ва Ла Лигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Клуб 2021/22 йилги мавсумда олий дивизиондан тушиб кетган эди.





