Роналдо Мессининг ЖЧдаги ғалабаси ҳақида: "Даҳо билан муносиб хайрлашув"

Sherzod Nurmatov
19 дек 2022
Роналдо Лионель Мессини ЖЧ-2022 ғолиби бўлгани билан табриклади.


"Бу йигитнинг футболи ҳар қандай рақибни бурчак остида қолдиради. Мен кўплаб бразилияликлар ва бутун дунёдан келган одамлар бу ажойиб финалда Мессига ишқибозлик қилишганини кўрдим.

Жаҳон чемпионатида нафақат энг яхши, балки бутун бир давр сардори бўлган даҳо билан муносиб хайрлашув бўлди.

Табриклайман, Месси!", – деди бразилиялик собиқ ҳужумчи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Ronaldo