Роналдо: "Барселона"да бўлганимда Мессини қўйиб юбормасдим"
23 авг 2020 14:24
Янгиликлар
Роналдо: "Барселона"да бўлганимда Мессини қўйиб юбормасдим"
Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Роналдо ҳужумчи Лео Мессининг "Барселона"даги ҳолати ҳақида гапирди.
"Европа клубларидаги молиявий инқирозлар сабабли Мессининг кетиш имкониятларини жуда паст баҳолайман. Месси - жамоанинг маёғи, барча футболчилар унга қараган ҳолда ўйнашади. Клубда ишлаганимда унинг кетишига қўйиб бермасдим.
Мессининг "Барселона" билан муносабатлари яхши. У клубни ёмон кўриб қолиши мумкин эмас. Албатта, ЕЧЛдаги мағлубиятдан кейин барча ҳафа бўлиб юрибди. Бу вақтинчалик ҳолат.
Мессига яхши шерик керак. "Барселона"дагилар унга яхши шерик олиб келса, барчаси яхши бўлиб кетади. Мессининг кетиши жуда қийин иш", - деди Роналдо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар