Роналдиньонинг 17 ёшли ўғли "Барселона" ёшлар жамоасида кўрикдан ўтмоқда

Administrator
13 янв 2023
Футболчи жамоанинг ёшлар жамоасига қўшилиши мумкин.

Афсонавий футболчи Роналдиньонинг 17 ёшли ўғли  Жоао Мендеш да Ассис Морейра ҳозирда Барселона шаҳрида бўлиб турибди. Футболчи каталонияликлар ёшлар жамоаси кўригидан ўтмоқда. 17 ёшли футболчининг тақдирини "Барселона" ёшлар жамоаси мураббийлари ҳал қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Жоао Мендеш да Ассис Морейра аввалроқ "Крузейро" билан шартномасини бекор қилганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Diario Sport