Роналдиньо Бразилия терма жамоасидаги давомчиси кимлигини айтди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2021
Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Роналдиньо ўзининг Бразилия термасидаги давомчиси борасида баёнот берди.

"Неймар – менинг давомчим. У Бразилия терма жамоасининг асосий юлдузи ва ватандошларимизнинг кумири ҳисобланади. Неймар жасорат ва дриблингдан холи эмас. Мбаппега келсак, мен бу болани ёқтираман. Унинг ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман, айниқса, Неймар билан бирга ўйнаганида", – деди Роналдиньо.

29 ёшли Неймар Бразилия термасида 2010 йилдан бери ўйнаб келади. У 64 та гол билан терма тўпурарлари орасида фақат афсонавий Пеле (77 та гол)дан ортда қолмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: France Football