UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  1 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  41 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди” Янгиликлар

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди”

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 2-турида “Атлетик”ка (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу беллашув бир қатор аспектлар бўйича қизиқарли кечди. Ўйлашимча, ўйин бошида биз ўз вазифамизни қийинлаштириб қўйдик. Рақиб бизга катта босим ўтказишига имкон бердик. Дарвозабонга қачон ва қандай вазиятда қисқа паслар билан тўп узатиш кераклигини тушуниб етишимиз лозим. 

Дастлабки 15 дақиқада бизга совуққонлик етишмади. Сўнгра гол урдик, аммо ҳисобга олинмади (Араухонинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушган бўлсада, ўша вазиятда ҳакамлар “Барса” вакили Брэйтуэйт қўполлик ишлатган деб топишди). Ўша вазиятда қўполлик ишлатилганмиди ёки йўқ билолмай қолдик. Вазиятни борича қабул қилдик. 

Ҳисобда ортда боришмизга қарамай йигитларнинг ўйинга бўлган муносабатини алоҳида таъкидлашни истардим. Дуранг, менимча, адолатли ҳисоб. Бизда ғалабага эришиш учун имконият ҳам бўлди. Аммо “Атлетик” ҳам юқори савияда ўйин кўрсатганидан кўз юмиб бўлмайди. Қолаверса, бундай майдонда тўп тепиш ҳам осон эмас. Бундай ҳолатда қўлга киритган натижадан норози бўлишимиз нотўғри”, деди Куман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика