

Бу ҳақда УЕФАнинг рус тилидаги "Твиттер" аккаунти эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Байер" - ЦСКА учрашувидан (2:2) сўнг олинган допинг-тест натижаларига кўра Ерёменко қонида кокаин аниқланди. Ўша баҳсда Роман ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйган эди.
Дисквалификация муддати 2016 йилнинг 6 октябридан 2018 йилнинг 6 октябригача давом этади.



