"Рома" ва "Палмейрас" ҳимоячи Виньянинг трансфери борасида келишувга эришишди

Alisher
20 июл 2021
"Рома" "Палмейрас" ҳимоячиси Матиас Виньяни харид қилишга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Рим клуби 23 ёшли ўйинчининг трансфери борасида бразилияликлар билан келишувга эришишди.

Қайд этиш керакки, "Рома" уругвайлик учун бонуслар ва 10 миллион евро тўлайди. Виньянинг шахсий шартномалари борасида ҳам келишувга эришилган, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюни футболчини яқин кунларда клубда кутмоқда.

Винья ўтган мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano