

"Ювентус" 28 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, италиялик футболчи "Интер", "Сампдория" ва "Кальяри" клубларининг қизиқишларига сабаб бўлган. Рим клуби ёзда Флоренцини сотишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Алессандро "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010 йилдан буён "Бўрилар"нинг асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



