

Рим клуби ҳужумчини “Челси”дан ижарага олишмоқчи. 30 ёшли ҳужумчининг бир йиллик ижараси учун эса 5 миллион евро тўлашга тайёр.
Агар “Рома” Лукакунинг барча маошини ўзи тўлашга рози бўлса, Лондон клуби ҳужумчисини ижарага беришга тайёр. Лукакунинг бир йиллик ойлиги 11 миллион еврони ташкил қилади.



