Футболчи ҳушидан кетиб қолгани туфайли "Рома" – "Удинезе" ўйини охирига етмай қолди — ҳимоячи зудлик билан шифохонага олиб кетилди

Sherzod Nurmatov
14 апр 2024
А Серия доирасидаги "Удинезе" – "Рома" учрашуви тўхтаб қолди.

Бу 32-тур доирасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланишига 18 дақиқа қолганида содир бўлди. 

"Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, йиқилиб тушди, аммо у шерикларига кўкрак қафасидаги оғриқ ҳақида хабар беришга улгурди.



Шундан сўнг ҳакам ҳимоячида ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун римликларга 2 дақиқа вақт берди. Ҳолат "Рома" футболчиларини жиддий хавотирга солгани учун рефери Лука Пайретто муҳокамалардан сўнг ўйинни буткул тўхтатишга қарор қилди.

Энди ўйин тўхтатилган вақтдан бошлаб бошқа куни якунлаб қўйилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport