"Рома" Фонсека билан шартномани узайтиради, фақат битта шарт билан
20 ноя 2020 20:27
Янгиликлар
"Рома" Фонсека билан шартномани узайтиради, фақат битта шарт билан
Паулу Фонсеканинг "Рома" бош мураббийи сифатидаги келажаги ушбу мавсум охирида аниқланади, деб ёзмоқда Football Italia.
Манбанинг хабарига кўра, агар "бўрилар" А Серияни кучли 4 ликда якунлаб, Чемпионлар Лигасига йўл олишса, 47 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома бир йилга узайтирилади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, Фонсека "Рома"ни 2019 йилнинг июнидан бери бошқариб келмоқда. Римликлар 7 тур натижаларига кўра, Италия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар