“Рома” бугун Японияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб эса Жей Лига чемпиони

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2022, 10:05
Римликлар мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни Японияда олиб бормоқда.

Жозе Моуринью шогирдлари 25 ноябрь куни “Нагоя Грампус” билан нурсиз дуранг (0:0) ўйнади. Элдор Шомуродов мазкур баҳснинг 2-таймида 18 ёшли ҳужумчи Луижи Керубинининг ўрнига захирадан майдонга тушди.

Бугун, 28 ноябрь куни “бўрилар” Жей Лиганинг амалдаги чемпиони “Йокогама Маринос” билан баҳслашади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да Токиодаги “Миллий Олимпия” стадионида бошланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia