"Рома" бош менежери Шомуродов ҳақида: "У Моуринью истаган сифатларга эга, уни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз"

Alisher
3 авг 2021
"Рома" бош менежери Тьягу Пинту жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Элдор - келажакда ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ҳужумчи. У ўзи яхши биладиган лигада ва "Рома"да ўзини кўрсатишни жуда ҳам хоҳламоқда.

"Истаклари билан бир қаторда, унинг ўйинчи борасидаги сифатлари ҳам мураббийимиз [Моуринью] хоҳлаган услубга мос келади ва шу сабаб биз уни клубимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз", - дейди Пинту.

Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" ўзбекистонлик футболчи учун "Женоа"га 17,5 млн евро тўлашди.


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net