UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Челси" "Брайтон" майдонида йирик мағлубиятни қабул қилиб олди  13 00:47Шенсни яна бир мавсумга "Барселона"да қолиши мумкин  0 00:08"Ливерпуль" футболчиси ПСЖга ўтиш вариантини ўрганмоқда  1 23:31МЮ ва "Арсенал" португалиялик иқтидорга қизиқиб қолди  0 23:00Ўртоқлик ўйинлари. "Сўғдиёна" мағлубиятга учради, "Қизилқум" ва "Насаф"да дуранг  0 22:33"Локомотив" Қозоғистон миллий терма жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:08CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон бу сафар Тожикистонга 8та гол урди  0 21:32Рюдигер, Алаба ва Васкес "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигаси ўйинига тикланади  24 21:02"Бавария"да Мусиаланинг товон пули 2029 йилнинг ёзидан 175 млн евродан 100 млн еврога тушади  9 20:35"Реал" Саудия Арабистонидан қизиқиш бўлаётган Винисиуснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  10 20:10Дешам: "Зидан – Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозими учун ажойиб номзод"  12 19:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Мексикада тўқнаш келади  1 19:24Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"  3 19:01"Динамо" Арманистоннинг 2 карра чемпионига имкониятни бой берди  2 18:41Аканжи операция қилинади ва узоқ вақт майдонга тушмайди  11

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади" Янгиликлар

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"

Олимпия ўйинлари 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг Миср бош мураббийи Рожерио Микале ўз фикрларини билдирди.

"Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистондек кучли жамоани мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб авлодга эга. Улар 4 йилдан бери турнирга тайёргарлик кўришди, уларда кучли лигаларда тўп тепадиган бир гуруҳ профессионал футболчилар мавжуд.

Шунга қарамай, биз кучли ўйин намойиш қилдик ва Олимпиаданинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш йўлида муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик.

Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда баъзи қийинчиликларга дуч келдик, аммо ўйинчилардаги жасорат мағлубиятга учрашга йўл қўймади. Биринчи турдан сўнг бизда босим бор эди, Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг буни бартараф этдик.

Олдинда Испанияга қарши қийин ўйин кутиб турибди, чунки рақиб кучли, уюшқоқ ва тезкор жамоа ҳисобланади.

Курашни давом эттирамиз, ўз орзуларимиз сари олға борамиз ва турнир сўнгига қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз", - деди бразилиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси икки турдан сўнг 4 очко эгаллаган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика