

Рой Рок жароҳати боис "Бунёдкор" билан ўйинни захира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлди. Учрашувни бошланғич таркибда бошлаши аниқ бўлган Рой Рок чигалёзди машғулот пайтида кутилмаганда жароҳат олиб майдонга туша олмади.
Биз шу ондаёқ футболчига мурожаат этдик:
"Учрашувни томошабинлар қаторида ўтказаман. Жароҳатим қанчалик жиддий эканлигини рости билмайман. Кайфиятим бузилди. Шундай муҳим учрашувда жамоамга ёрдам бермоқчи эдим. Энди барчаси ташхисдан сўнг маълум бўлади", - дейди словениялик ҳимоячи Рой Рок.



