Родри: "Жаҳон чемпионати бир ойгина давом этади, мавсум эса 7-8 ойдан иборат. Холанд барча совринларни ютганди"

Administrator
15 ноя 2023, 22:49
Холанднинг жамоадоши Мессининг "Олтин тўп"ни қўлга киритганига муносабат билдирди.

"Манчестер Сити" футболчиси Родрининг фикрича, "Олтин тўп"га Эрлинг Холанд лойиқроқ эди.

"Жаҳон чемпионати – мавсумнинг энг муҳим воқеаси, аммо бу турнир бир ойгина давом этади, мавсум эса 7-8 ойдан иборат.

Холандга келсак, у барча рекордларни янгилаганди, жамоамиз билан барча совринларни ютганди. Холанд "Олтин тўп" учун курашиши керак эди. У ғолиб бўлганда, хурсанд бўлардим, аммо буни мен эмас, бошқалар ҳал қилишади", -дейди Родри. 


AdministratorМуаллиф
Манба: AS