

Мерсисайдлар 5-тур доирасида "Аякс" устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилишди.
"Ғалаба ёки дуранг зарур бўлган сўнгги ўйинда қатнашиш ҳар доим қийинчилик туғдиради. Биз ғалаба қозониб, мусобақанинг плей-офф босқичига эртароқ йўлланмани қўлга кирита олганимиз ажойиб бўлди. "Ливерпуль" сўнгги турда ҳеч қандай босимсиз ўйнайди", – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" Юрген Клопп қўл остида кетма-кет 6-марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқишди.



