Робертсон: "Ҳолатни тўғрилаш учун вақт етарлича"

Mirjalol Normatov
23 мар 2021
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрью Робертсон жамоасининг ушбу мавсумдаги қониқарсиз натижалари ҳақида гапирди.

"Афсуски, мавсум биз истагандек ўтмаяпти. Аммо ҳолатни тўғрилаш учун бизда вақт етарлича. Турнир жадвалининг юқори қисмида бўлишимиз керак. Бунинг учун эса Роджествога қадар бўлган ўйинимизни кўрсатишимиз лозим. Мавсум сиз кутгандек ёмон якунланмаслиги учун ҳаракат қиляпмиз.

Биз бир йўла бир неча турнирларда қатнашишга ўрганганмиз. АПЛда юқори ўринлар учун курашяпмиз. Ушбу мавсумда бизга барқарорлик етишмаяпти. Агарда 5, 6, 7 ўйинда ғалабага эриша олмасак, кучли тўртликни орзу ҳам қилмай қўяверамиз", - деди Робертсон.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal