

"Натижа биз учун нохуш бўлди. Бизда бир қанча имкониятлар юзага келди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Ўтказиб юборилган гол ўйинни ўзгартириб юборди. Шундан сўнг биз бўлиниб кетдик, ўйин охирида керакли ҳужумларни ташкил қила олмадик. Биринчи ўтказиб юборилган голдан кейин барчаси барбод бўлди", - деди Бельгия терма жамоаси бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс 2:0 ҳисобида марокашликлар фойдасига якунланди.



