

"2002 йилги турнирда фаворитлар бўлмаганди. Ўшанда Луис Фелипе Сколарининг етакчилик қобилияти ва тажрибаси бизга совринни олишимизда катта ёрдам берганди. Ўшанда чин дилдан меҳнат қилиб, масъулиятни ҳис қила олгандик.
Агарда 4 йил олдин Россиядаги ЖЧдаги терма билан солиштирадиган бўлсак, Титеда танлов имконияти кўпроқ. Айниқса, ҳимояда. У буни эплай олади. Марказ ва ҳужумда ҳам унда яхши вариантлар бор.
Биз мундиалда ўйнаганимизда фаворит ҳисобланмагандик. Ҳозир эса кўплаб мухлислар Бразилия термасини ЖЧ соврини учун асосий даъвогарлардан бири деб ҳисобламоқда", - деди Карлос.



