Роберто Ди Маттео: «Реал» 3та вазият яратиб 2та гол урди»

Narzulla Saydullayev
19 фев 2015, 10:00
«Шальке» бош мураббийи Роберто Ди Маттео ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди.
«Мадриддаги иккинчи ўйин жуда қийин бўлади. Аммо ўзимизга ишониб кейинги босқичга чиқишимиз керак.

Ўйинимиз менга ёқди, лекин вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. «Реал» учта вазият яратиб иккита гол урди.

Энди Мадридда иккита гол уриб ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишимиз керак. Кўрамиз буни қанчалик уддалай оламиз», – дейди Ди Маттео.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru